Самарқандда карантин қоидасига зид тўй учун ошхона маъмуриятига чора кўрилди
Жамият
−
31 Август 2020
11321Жорий йилнинг 29 август куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 6-сон ИИБга Самарқанд шаҳридаги “Мароқанд” ошхонасида 40 нафардан ортиқ фуқаролар билан тўй маросими ўтказилаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган. Бу ҳақда Самарқанд ИИБ хабар берди.
Хабарга асосан ҳудуд профилактика инспектори томонидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилганда, ҳақиқатдан ҳам ушбу ошхона маъмурияти Республика махсус комиссиясининг баёни талабларини бузганлиги аниқланган.
Ошхона маъмуриятига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун Самарқанд вилояти Давлат санитария эпидемиология назорати марказига юборилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь