Самарқандда қарийб 5 килограммлик гиёҳванд моддалар айланмасига чек қўйилди
3-саҳифа 02 Май 13:10
3331
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилоятининг Ургут туманида 5 килога яқин гиёҳванд моддалар айланмасига чек қўйди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ургут туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган С.С. маҳаллий фуқарога 600 АҚШ доллари эвазига 6,76 грамм “героин” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида қўлга олинган.
Шунингдек, С.С.нинг яшаш хонадонида бўлган 957,53 гр “героин”, 2 кг 614,51 гр “опий”, 285,6 гр “Гашиш” ва 758,5 гр “марихуана” гиёҳвандлик воситалари олиб қўйилган.
Хабарга кўра, жами 4 кг 628 гр гиёҳвандлик воситалари тарқалишига чек қўйилган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.