Самарқандда қарийб 21,5 млрд сўмлик нефть талон-торож қилинди
3-саҳифа
−
06 Август 2022
7976Самарқанддаги нефть базада қарийб 21,5 млрд сўмлик нефть маҳсулотлари талон-торож қилинди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтегаз” Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “Мароқанд нефть базаси” МЧЖга қарашли Булунғур филиалида масъул шахс Х.Л. жавобгарлигидаги нефть маҳсулотлари инвентаризациядан ўтказилганда, 7 та вертикал пўлат сиғимларга (РВС) қасддан техник ўзгартириш киритиш ва қўлбола усулда сиғим ичига темир қувур жойлаштирилганлиги аниқланган.
Шунингдек, жами 21 млрд 494,7 миллион сўмлик 2 573,5 тонна нефть маҳсулотлари камомадига йўл қўйилиб, катта миқдорда талон-торож қилинган. Хусусан:
• Аи-80 бензинидан 18 340,4 млн сўмлик 2 382,1 тонна;
• ЭКО маркали дизель ёқилғисидан 75,2 млн сўмлик 4,7 тонна;
• ТДЛ-05 маркали дизель ёнилғисидан 1 752,1 млн сўмлик 111,6 тонна;
• ТД-К5 евро маркали дизель ёқилғисидан 1327,0 млн сўмлик 75,1 тонна.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023