Самарқандда қарийб 18 млн сўмлик юк ўғирлаган “шоввозлар” ушланди
3-саҳифа
−
01 Ноябрь 2021
5866Самарқандда юк поездидан қарийб 18 миллион сўмлик темир шарларни ўғирлаган шахслар ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг сентябрь ойида “Мароқанд-Навоий” йўналишидаги юк поезди “Нурбулоқ” темир йўл бекатида тўхтаган вақтида, усти очиқ вагонга ортилган темир шарлар номаълум шахслар томонидан яширин равишда талон-торож қилиб кетилган.
Аниқланишича, ўғриликни Нуробод туманида яшовчи П.А., А.Т. ҳамда Т.О. содир этган. А.Т.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, у ерда 1410 дона темир шар борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилиб олинган.
Ўғирланган темир шарларнинг оғирлиги 1692 кг бўлиб, қиймати 17 млн 693 минг 401 сўмни ташкил этган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан П.А., А.Т. ҳамда Т.О. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси