Самарқандда иссиқхона учун ажратилган маблағ талон-торож қилинди
Жамият
−
01 Апрель 2021
5269Самарқанд вилояти Жомбой туманида фуқароларга иссиқхона қуриш учун ажратилган кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖ фаолияти фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жомбой туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “К.Т.” МЧЖ раҳбари ҳудудий тижорат банкидан жисмоний шахсларга иссиқхона қуриб бериш учун ажратилган 105 млн сўм кредит маблағини иссиқхона қуриб бермасдан, ўз манфаатларига ишлатиб ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан “К.Т.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси