Самарқандда икки фуқаро ўртасидаги жанжал ўлим билан тугади
3-саҳифа
−
05 Декабрь 2022
11138Самарқанд вилоятидаги кафелардан бирининг олдида 2 нафар фуқаро ўртасида жанжал содир бўлган. Оқибатда уларнинг бири вафот этган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Жорий йилнинг 29 ноябрь куни соат тунги 1:30 да Нуробод туманида жойлашган кафе ёнида олдиндан таниш бўлган М.Х. ва Х.Ш. маст ҳолатда ўзаро тортишиб қолган. Фуқаро Х.Ш. M.X. ни уриб, унга тан жароҳати етказган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамай, олган тан жароҳати оқибатида фуқаро М.Х. вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Ҳозирда тергов ҳужжатлари вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси юритувига олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси