Самарқандда ИИБ ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлди
Жамият
−
06 Сентябрь 2021
9088Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида ички ишлар ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлгани ҳақида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ Матбуот хизмати маълумот берди.
Аниқлик киритилишича, жорий йилнинг 8 август куни соат 23:45 атрофида Самарқанд шаҳар Гўрўғли кўчасида тунги хизматни олиб бораётган ходимлар ёнига, шу кўчада яшовчи, 1982 йилда туғилган Д.Муҳиддин маст ҳолатда келиб, ҳеч бир сабабсиз бақир-чақир қилиб, жамиятда ўрнатилган тартиб қоидаларни қасддан менсимай, ИИБ ходимларининг қонуний фаолиятига аралашган.
Фуқарони яқин орадаги ИИБга олиб бориш давомида, у ходимларга фаол қаршилик кўрсатган. Ҳолатга Д.Муҳиддиннинг яқинлари ҳам қўшилиб уни қўйиб юборишларини сўраган.
Мазкур ҳолат қонуний тартибда расмийлаштирилиб, Д.Муҳиддинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь