Самарқандда гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахс ушланди
3-саҳифа
−
09 Март
6724Самарқанд шаҳрида ярим килограммга яқин гиёҳвандлик моддасини 80 минг АҚШ долларига сотаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ИИО ФМБ тезкор ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрининг Ҳамид Олимжон МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир чоғида 1957 йилда туғилган, Фарғона вилоятида рўйхатда турувчи фуқаро У.Т. 1 кг “альфа-пирролидиновалерофенон“ (a-PVP) гиёҳвандлик моддасини 180 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 0,5 килограммга яқинини 80 минг АҚШ долларига пуллаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ҳайдовчи ва йўловчи психотроп моддалар билан қўлга тушган эди.