Самарқандда ФВБ катта лейтенанти пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида маҳаллий тадбиркордан доимий равишда шахсий автомобилига ёқилғи қуйдириб, пул маблағларини пора тариқасида олиб келган фавқулодда вазиятлар бошқармаси туман бўлимларининг бирида бўлинма бошлиғи лавозимида ишловчи катта лейтенант ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

ДХХ ва Самарқанд вилояти бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда К.Н. ўзига берилган ваколатни суиистеъмол қилиб, тадбиркордан 1 миллион сўм миқдоридаги пул маблағини пора сифатида олаётган вақтида қўлга олинган.

Қайд этилишича, кеча, 28 январь куни республикада юзага келган электр энергияси ва ёнилғи танқислиги олдини олиш учун ишчи гуруҳ тузилиб, нарх-наво назоратга олинган. Бу ишга фавқулодда вазиятлар бошқармаси туман бўлимларининг бирида бўлинма бошлиғи лавозимида ишловчи катта лейтенант К.Н. масъул қилиб тайинланган. 

Шунингдек, у фавқулодда вазиятлар ва ёнғин хавфсизлиги юзасидан ўтказилаётган текширувларни ижобий ҳал қилиб бериш эвазига маҳаллий тадбиркордан доимий равишда шахсий автомобилига ёқилғи қуйдириб, пул маблағларини пора тариқасида олиб келган.

Хабарга кўра, ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

469

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг