Самарқандда фуқарони $40 минг эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди
3-саҳифа
−
25 Апрель 2022
6974Самарқандда Ўзбекистон фуқароларини алдов йўли билан Туркия ва Лотин Америкаси давлатлари орқали АҚШга ноқонуний юбориш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Самарқанд туманида яшовчи 1982 йилда туғилган Х.Д. АҚШда истиқомат қилувчи жиноий шериги 1978 йилда туғилган Х.Ж. билан ўзаро жиноий тил бириктирган. Натижада Х.Д. маҳаллий фуқарони 40 минг доллар эвазига, айланма йўллари орқали АҚШга юборишни ваъда қилиб, олдиндан келишилган маблағнинг 5 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Хабарга кўра, ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси