Самарқандда фуқароларни 8,5 минг долларга “ухлатган” шахс ушланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Самарқанд вилояти Самарқанд туманида фуқароларни Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузурида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.К. фуқаро Қ.Ҳ. ва Э.А.ларга Жанубий Корея давлатига ишлаш учун юборишни ваъда қилиб, уларнинг ишончига кириб, 8500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг