Самарқандда фуқародан Тik-Tok’да шарманда қилмаслик учун 5 млн талаб қилинди

Жамият

image

Самарқандда фуқаро товламачилик қурбони бўлди. Унга тегишли телефон ва пулларни олиб қўйган фирибгарлар, ундан 5 000 000 сўм пул талаб қилиб, агар пулни бермаса, Тik-Tok қаҳрамонига айлантириш билан таҳдид қилди. Бу хақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Жорий йилнинг 8 апрель куни 25 ёшли фуқаро М.Мақсуд Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида 26 ёшли фуқаро У.Муҳиддин жабрланувчи М.Мақсудни 5 апрель куни, алдов йўли билан Самарқанд тумани “Бўзи” маҳалласи ҳудудидаги қаровсиз жойга олиб боргани, у ерда унга тазйиқ ўтказиб, “SAMSUNG  S-20A” ва “SAMSUNG”  русумли, умумий нархи 3 700 000 сўм бўлган телефон аппаратларини ҳамда 200 АҚШ доллари ва 112 000 сўм пул маблағларини очиқдан-очиқ талон-торож қилганини ёзган.

Ушбу ҳолатни 25 ёшли фуқаро Б.Шерзод видеотасвирга олган. Сўнг икковлон М.Мақсудни видеотасвирни Тik-Tok ижтимоий тармоғига чиқариб, шарманда қилиш билан қўрқитишган. Кейин эса  ундан икки дона телефон аппаратларини қайтариб олиши учун 5 000 000 сўм пул беришини талаб қилишган. Жабрланувчи М.Мақсуд воқеа юзасидан ички ишлар идораларига мурожаат қилганидан сўнг, шу куни Самарқанд шаҳри “Кафтархона” маҳалласи ҳудудида фуқаро У.Муҳиддин ва Б.Шерзод жабрланувчи М.Мақсуддан товламачилик йўли билан 400 АҚШ долларини олаётган вақтида Ички ишлар ходимлари томонидан ушланган.

Маьлум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фукаролар У.Муҳиддин ва Б.Шерзодга нисбатан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Колаверса, тергов ҳаракатлари давомида, жабрланувчи М.Мақсуд У.Муҳиддин официант бўлиб ишлаган ресторанда овқатланиб, 1 000 000 сўм пулларни тўламасдан чиқиб кетгани аниқланган. У.Муҳиддин ишдан бўшатилганининг қасдини олиш мақсадида ушбу жиноятни содир қилган.

Ҳозирда тергов жараёнлари давом этмоқда.

Сардор Тўланбоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг