Самарқандда фирибгар фуқарони 49 минг АҚШ долларига алдаб кетди
Local
−
01 May 2019 4684 1 minute
Жорий йилнинг 28 апрель куни Самарқанд шаҳарида фуқарони 49 минг АҚШ долларига “ухлатган” шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.
ИИБга келиб тушган ҳужжатларга кўра, Р.Узоқов кўчасида яшовчи Р.К. таниши Ж.Ю.га биргаликда заргарлик буюмларини сотиш билан шуғулланиш таклифини айтган. Бу шахс 2017 йил декабрь ойидан 2018 йил июль ойига қадар бўлган вақт оралиғида ундан жами 49 минг АҚШ долларини олиб, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.
Маълум бўлишича, Р.К. ушланган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August