Самарқандда фермер хўжалиги ерини 9 минг долларга сотаётганлар ушланди
Жамият
−
22 Май 2021
3040Самарқанд вилояти Ургут туманида фермер хўжалигидан ижарага олинган ер майдонини сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Ургут тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А.Қ. ва Б.А. қариндоши М. томонидан фермер хўжалигидан ижарага олинган 0,6 гектар ер майдонини “М.” хусусий корхонаси раҳбарига фирибгарлик йўли билан 9 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси