Самарқандда эронлик эр-хотин дўкондорнинг $5,1 мингини “ухлатди”

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Самарқанднинг Пайариқ туманида эрон фуқароси бўлган эр-хотин дўконни ўмариб кетди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ хабар берди.

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Пайариқ тумани ИИБга 1981 йилда туғилган Б.Ш. ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида шу куни соат 17:00 ларда савдо дўконига ташқи кўринишидан чет давлат фуқаросига ухшайдиган бир эркак ва аёл киши келиб, турк тилида гапириб, 100 АҚШ доллари пулларини иккита 50 АҚШ доллари купюраларига алмаштириб беришини сўраганини билдирган. Б.Ш. дўконидаги сейфидан купюраларни уларга олиб бераётган вақтида, ўша эркак киши сейфидаги 5100 АҚШ долларини ўғирлаб олиб, ёнидаги аёл билан бирга чиқиб кетган

Фуқаро ўз мурожаатида ушбу шахсларга нисбатан чора кўришни сўраган.

Хавфсиз туризмни таъминлаш ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, ушбу жиноятни Эрон Ислом Республикаси фуқаролари 1958 йилда туғилган Р.А. ҳамда унинг турмуш ўртоғи 1980 йилда туғилган С.Д. содир этилганлиги аниқланиб, Тошкент шаҳри ҳудудида далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

408

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг