Самарқандда эркак хотинининг ўйнашини ўлдиргани учун 17 йилга қамалди 

Жамият

image

Самарқанд вилояти Тайлоқ туманида эркак хотинининг ўйнашини ўлдиргани учун  17 йилга қамалди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида хабар берилди.

Қайд этилишича, эркак 2020 йилдан буён шаръий никоҳ орқали бир аёл билан яшаб келган. Яшаш давомида у аёлига ишламаслигини бир неча маротаба таъкидлаган. Аммо, рафиқаси бу шартга кўнмай, ишга чиқиб кетган.

Натижада, эр-хотин ўртасида келишмовчилик юзага келган. Аёл эрининг жанжалларига тоқат қилмай, икки нафар фарзанди билан ота уйига кетиб қолган.

Маълумотга кўра, 2022 йилнинг февраль ойи бошларида аёли кетиб қолгани сабабли ёлғиз яшаб келаётган эркакка турмуш ўртоғи бошқа бир эркак билан ишқий муносабатда бўлиб, биргаликда яшаб келаётгани ҳақида хабар етиб келади. У ўзининг аёли билан яшаб келаётган эркакдан қасд олиш мақсадида, унинг телефон рақамини топиб, жорий йилнинг 15 февраль куни соат тахминан 19:30 атрофида унга қўнғироқ қилади.

Шунингдек, аёли билан яшаб келган эркак билан кўришиб, унинг мастлигини билган ҳолда, уйига олиб келади. Ундан қасд олиш мақсадида марҳумнинг танасидаги турли  аъзоларига бир неча маротаба тўхтовсиз зарбалар бериб, уни оғир аҳволга келтиради ва бўғиб, қасддан ўлдиради. Қилган ишини яшириш мақсадида жасадни яшаш хонадонидаги эски ҳожатхонанинг ўрнига кўмиб юборади.

Хабарга кўра, Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Тайлоқ туман судида судланувчига нисбатан ҳукм ўқилди. Унга кўра, у Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "в" банди билан айбли деб топилиб, 17 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

xotinining o'ynashini o'ldirgan erkak

Баҳолаганлар

746

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар