Самарқандда Epica ёниб кетди
3-саҳифа
−
12 Май 2023
4023Самарқанд вилоятида ҳаракатланиб кетаётган Epica русумли автомобилда ёнғин юз берди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 11 май куни соат 21:16 да Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри ҳудуддидан ўтувчи Чўпон ота М-377 автомобиль йўлининг 1081-километрида содир бўлган.
“Фуқаро Х.А. бошқарувидаги Epica машинасида юз берган ёнғинни бартараф этиш учун 1 та ёнғин қутқарув экипажи соат 21:27 да етиб бориб, ёнғин соат 21:37 да ўчирилди”, дейилади хабарда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилаётгани айтилган. Ёнғинга айнан нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқ эмас.
Нурмуҳаммад Файзуллаев