Самарқандда дўконга ҳужум қилганлар эшик ва Gentra ойналарини пачоқлаб ташлади (видео)

3-саҳифа 15931
image

Ижтимоий тармоқларда бир неча киши Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги дўконга бостириб кириб, эшиклар ва Gentra автомобили ойналарини пачоқлаб ташлагани акс этган видеолар тарқалди. Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Маълум қилинишича, кеча, 5 июнь куни соат 22:00 ларда Пайариқ тумани “Ғойибота” маҳалласида жойлашган савдо дўкони ёнида туманнинг “Туркибола” маҳалласида яшовчи, 1974 йилда туғилган Б. ҳамда шу маҳаллада яшовчи, 1994 йилда туғилган С. лар ўртасида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик оқибатида С. қўлидаги темир бўлаги билан Б.нинг бош қисмига уриб, тан жароҳати етказган. Видеода эса бир неча киши дўконга бостириб кириб, эшиклар ва Gentra автомобили ойналарини пачоқлаб ташлаганини кўриш мумкин.

Ҳолат юзасидан Пайариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-модда 2-қисми “л” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов ҳаракатлари давомида, жанжалда иштирок этган бошқа шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 338
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×