Самарқандда дарёга чўкиб кетган болаларнинг мурдаси топилди
3-саҳифа
−
27 Май 2023 12051 1 дақиқа
Самарқанд вилоятидаги Зарафшон дарёсига чўкиб кетган вояга етмаган 2 нафар боланинг мурдаси топилди. Бу ҳақда Бош прокуроратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
“Оғир жудоликка учраган марҳумларнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдирамиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 май куни соат 14:00 ларда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидаги дарёга 3 нафар вояга етмаган бола чўмилиш мақсадида бориб, эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб кетган. Қидирув ишлари натижасида 1 нафар боланинг мурдаси топилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь