Самарқандда чақалоғини сотмоқчи бўлган 6 карра Ўзбекистон чемпиони қамалди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида 4 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлган шахси очиқланмаган олти карра Ўзбекистон чемпиони суд қилинди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастури хабар бермоқда.

Аниқланишича, 25 ёшли спортчи ўзи билан бирга спорт машғулотига қатнайдиган йигитдан ҳомиладор бўлиб қолган. Фарзанди туғилганидан сўнг эса уни сотиш ҳаракатига тушган.

Қайд этилишича, у 4 кунлик чақалоғини 2,5 минг АҚШ доллларига сотаётган вақтида қўлга олинган.

Маълум қилинишича, чемпионга нисбатан суд ҳукми ўқилган. Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, 4 йилу 6 ойга қамалган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1902

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг