Самарқандда боласини дўппослаган аёл ҳақида қўшимча маълумот берилди

3-саҳифа

image

Самарқандда фарзандларини аёвсиз дўппослаб, камига буни тасвирга олиб, турмуш ўртоғини тинимсиз ҳақорат қилган аёл қилган қилмишидан афсусдалигини айтган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан тарқатилган хабарда сўз боради. 

Қайд этилишича, ушбу ҳолатни жорий йилнинг 24 декабрь куни Ватак маҳалласида яшовчи фуқаро (келин) О.Г. Россия Федерациясида бўлиб турган турмуш ўртоғи И.С. билан телефон орқали суҳбат давомида келиб чиққан ўзаро келишмовчиликлардан сўнг содир этган.

“О.Г. Ватак маҳалласида яшовчи И.С. билан иккинчи турмуши бўлиб, улар қонуний никоҳ асосида турмуш қуришган. Турмушидан 4 нафар фарзанди бор. Турмуш ўртоғининг биринчи турмушидаги бир нафар фарзанди билан О.Г.нинг тарбиясида жами 5 нафар фарзанд бор.

Ҳозирда, О. Г ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзандлари биргаликда Ургут тумани Тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган бўлиб, видеолавҳадаги фарзанди И.С.нинг соғлиғини умумий аҳволи шифокорлар томонидан қониқарли деб баҳоланмоқда”, дейилади ҳокимлик ахборот хизмати тарқатган хабарда.

Психологларнинг хулосасига кўра, асабий она О.Г.нинг руҳий ҳолати қониқарли фарзандига жисмоний ёки руҳий шикаст етказиш даражасида эмас, деган хулоса қилинган. (!) Қизиқ бундан ортиқ яна қандай зарар етказиш мумкин?

О.Г. билан ўтказилган суҳбат давомида, у ўзини бошқара олмай қилган ушбу ишидан афсусланиб, аввал фарзандларига нисбатан бундай муносабатда бўлмагани, турмуш ўртоғи билан телефон орқали келишолмай қолгач, шу ҳолат юз бергани, уларни яхши тарбиялаб келаётганини айтган. Оиласи билан тинч яшаб келаётгани боис, аввал низоли вазиятга бормаган ва бу ҳақда ҳеч қаерга мурожаат қилмаганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан O.Г. гa нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми ва 112-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

695

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made