Самарқандда BMW, Damas ва Cobalt тўқнашди
Жамият
−
01 Март
7297Кеча, 29 февраль куни Самарқандда учта енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, 29 февраль куни соат 13:20 лар атрофида Самарқанд шаҳар Даҳбед кўчасида Damas, BМW ва Cobalt русумли транспорт воситалари тўқнашган.
“ЙТҲда Damas русумли транспорт воситаси ичида бўлган йўловчи Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган, аҳволи яхшилиги сабабли уйига жавоб бериб юборилган”, дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкент шаҳрида King Long русумли автобус ва Tracker автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани ва Tracker ҳайдовчиси тан жароҳати олгани сабабли тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб кетилгани ҳақида хабар қилган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь