Самарқандда бир гектар ерни 200 000 долларга пулламоқчи бўлганлар ушланди
3-саҳифа
−
11 Август 2021
4072Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 1 гектар ерни 200 минг AҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 33 ёшли хусусий тадбиркор Р.Ш. 67 ёшли қариндоши Ғ.Н. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, туманнинг “Дўстлик” массивидаги “Кимёгарлар” маҳалласи ҳудудидан енгил конструкцияли иссиқхона қуриш учун ажратилган 1 гектар ер майдонини фуқаро A.Ш.га расмийлаштириб бериш эвазига ундан 200 минг AҚШ доллари беришини талаб қилган.
Ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан Р.Ш. ва Ғ.Н. мазкур фуқародан келишилган маблағнинг 190 минг AҚШ долларини олаётган вақтида жиноят устида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан юқоридаги шахсларга нисбатан терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда
LiveБарчаси