Самарқандда бир эркак ва болали аёлга қўл кўтарган ИИО ходими ишдан олинди (видео)
3-саҳифа
−
11 Июнь
12138Самарқанд шаҳрида фуқароларга нисбатан амалдаги қонунчиликка зид равишда жисмоний куч ишлатган ички ишлар органи ходими тизимдан бўшатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот котиби Жахонгир Сагдуллаев маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 июнь куни жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тунги хизматга жалб қилинган Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ профилактика инспектори С.Э соат 22:00 ларда Даҳбет кўчасидаги автомобиль йўлининг қатнов қисмида фуқаролар жанжал қилаётганлигини кўриб, уларни 6-сон ИИБга олиб борган. Уларнинг содир этган қилмишини расмийлаштириши давомида, профилактика инспектори ва ушбу шахслар ўртасида келишмовчилик юзага келган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода профилактика инспектори икки нафар фуқарога нисбатан (улардан бири аёл) қўл кўтарганини кўриш мумкин.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, профилактика инспектори С.Э ички ишлар органлари сафидан бўшатилган. Шунингдек, тўпланган ҳужжатлар иштирокчиларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органларига юборилган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15