Самарқандда аёлнинг жасади кийим илгичга осилган ҳолда топилди 

3-саҳифа 21198
image

Самарқандда 31 ёшли аёл уйининг меҳмонхонасида кийим илгичга рўмол билан ўзини осиб, жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура QALAMPIR.UZ'га хабар берди. 

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 27 июнь куни тахминан 04:30 да Тойлоқ тумани “Боғизағон” маҳалласи Самарқанд кўчасида содир бўлган. 

Қайд этилишича, ўз жонига қасд қилган аёл Г.И. Тойлоқ тумани Боғизағон маҳалласида яшовчи 1989 йилда туғилган Х.О. билан 2019 йил январь ойида қонуний никоҳдан ўтиб, бирга яшаб келган. Турмушлари давомида улар 2 нафар фарзанд кўришган.

Ўлим сабабини аниқлаш мақсадида Г.И.нинг мурдаси суд-тиббий экспертиза текширувидан ўтказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан тегишли идораларга ҳам хизмат текширувлари тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда 29 ёшли келин уксус кислотасини ичиб, ўз жонига қасд қилганди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 970
Рейтинг: 3
t
×