Самарқандда аёл ва унинг қизи уйида ўлдириб кетилди
3-саҳифа
−
26 Март 2022
23205Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида она ва унинг қизи ўз яшаш уйида ўлдириб кетилганига оид хабарлар таркалди. Бош прокуратура Матбуот котиби ҳолат бўйича QALAMPIR.UZ'га маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 10 март куни туманнинг “Эсабой” маҳалласида истиқомат қилувчи 58 ёшли Н. А. (аёл) ва унинг 21 яшар қизи В. Д.нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни вақтда жиноятни фош этиш учун тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
LiveБарчаси