Самарқандда аёл эрининг 500 млн пулини интернет ўйинига тикиб, ютқизиб қўйди

Жамият

image_2021-07-15_11-39-21

Самарқанд вилоятида аёл турмуш ўртоғининг 500 миллион сўм пулини интернетдаги ўйин орқали ютқизиб қўйди. Бу ҳақда “Yangi davr” ахборот дастурида маълум қилинди.

Таъкидланишича, эркак Ички ишлар бошқармасига пластик картасидаги 500 миллион сўмдан ортиқ пул йўқолганини айтиб, мурожаат қилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганда фуқаронинг хотини ушбу пул маблағини интернетдаги таваккалчиликка асосланган ўйинда ютқизиб қўйгани аниқланган. Хабарда аёл пулларни ютқизиб қўйгани ҳақида эрига айтмагани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда 18 ёшли йигит интернетдаги ўйинда йирик миқдорда пул ютқизиб, ўзини осиб қўйди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

886

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг