Самарқандда автомобиль ҳайдовчиси каналдан қидирилмоқда
Жамият
−
15 Август 2020
8496Самарқандда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши натижасида автомобиль каналга тушиб кетди. Aвтомобиль қутқарувчилар томонидан сувдан олиб чиқилди, лекин ҳайдовчи ундан чиқмади. Бу ҳада Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани Жом қишлоғида бошқарувни йўқотган ҳайдовчи автомобиль билан “Эски Aнҳор” каналига тушиб кетган. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари автомобилни қирғоққа олиб чиқди.
Aвтомобиль чиқариб олинганда, уни бошқарган ҳайдовчи салондан топилмади. Ҳозирда ғаввос-қутқарувчилар томонидан автомобиль ҳайдовчисини сув остида қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси