Самарқандда автобус қизил чироқда ҳаракатланиб, пиёдаларнинг ҳаётига хавф туғдирди (видео)

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 24 январь куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд туманида Isuzu русумли автобус светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб, пиёдалар ҳаётига хавф туғдиргани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизмати раҳбари Жаҳонгир Саъдуллаев QALAMPIR.UZ’га маълумот берди. 

Маълум қилинишича, мазкур ҳодиса 2022 йил 15 декабрь куни “Азиз авто йўловчи транс” МЧЖга тегишли автобус ҳайдовчиси томонидан содир этилган. 

“Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида қоидабузарликни содир этган ҳайдовчи ва МЧЖ раҳбари аниқланди. Уларга нисбатан қонуний тартибда чора кўрилиб, ҳайдовчи билан тушунтириш ишлари олиб борилди”, дейди Жаҳонгир Саъдуллаев.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда содир этилаётган кўплаб йўл-транспорт ҳодисалари тажрибасиз ва шошма-шошар ҳайдовчилар томонидан содир этилмоқда.  

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ЙТҲ Самарқанд автобус ИИБ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг