Самарқандда Америкага жўнатишга ваъда берган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Самарқандда фуқарони 14 минг АҚШ доллари эвазига Америкага жўнатишга ваъда берган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, фуқаро А.А. бошқа бир фуқаро M.A.ни 14 минг АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига ишга жўнатишга ваъда бергани аниқланган.

Берилган ваъдага кўра, фуқаро М.А. Самарқанд-Истанбул-Мадрид-Никарагуа йўналиши орқали Америкага бориши керак бўлган. 

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбири давомида фуқаро А.А. фуқаро M.A.дан 3 000 АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бир неча ҳафта олдин Қашқадарёда 15 минг АҚШ доллари эвазига Америкага ишга юборишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг