Самарқандда 5 кунлик келин сепини МИБ орқали қайтариб олди
3-саҳифа
−
10 Январь
16143Самарқанд вилоятида 5 кунлик келин куёвнинг уйидаги сепини Мажбурий ижро бюроси орқали қайтариб олди. Бу ҳақда МИБ матбуот котиби Фаррух Тошпўлатов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Билдирилишича, фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг 2024 йил 26 сентябрдаги ижро варақасига асосан қарздор М.Х.дан ундирувчи Б.Б. фойдасига жами 20 турдаги мол-мулкларни натура шаклида олиб бериш тўғрисидаги ҳужжати бюронинг Пастдарғом туман бўлим ижро иш юритувига келиб тушган ва шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, нусхалари томонларга юборилган.
“Ажримда кўрсатилган қарздор М.Х.дан ундирувчи Б.Б. фойдасига жами 20 турдаги мол-мулклар натура шаклида руйхатга олиниб, тегишли тартибда холислар иштирокида давлат ижрочиси томонидан келин сеплари тўлиқ муқаддам 5 кун яшаган куёв хонадонидан тегишли далолатнома асосида олиб берилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Фарғона вилоятида 1 ҳафталик келин сепини МИБ орқали қайтариб олганди.
LiveБарчаси