Самарқандда 45 ёшли пиёдани Nexia уриб, Cobalt босиб кетди
3-саҳифа
−
09 Март 2022
8402Ижтимоий тармоқларда Самарқандда Nexia уриб юбориши оқибатида ерда хушсиз ётган пиёдани Cobalt ҳайдовчиси устидан босиб ўтиб кетгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати изоҳ берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 6 март куни соат тахминан 21:50 да Самарқанд шаҳри Фирдавсий кўчасида жойлашган “Илҳом” чойхонасининг қаршисида юз берган. 1999 йилда туғилган Ш.А. исмли ҳайдовчи Nexia русумли автомобилни бошқариб, кетаётганда йўлни кесиб ўтаётган, 1977 йилда туғилган О.Б.ни уриб юборган.
Шундан сўнг, бир йўналишда ортидан ҳаракатланиб келаётган Cobalt автомобили ерда ётган ушбу фуқарони босиб кетган. Оқибатда, пиёда тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Хабарга кўра, мазкур ЙТҲ юзасидан Самарқанд шаҳри ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан дастабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси