Самарқандда 4 эгизак туғилди
Жамият
−
03 Ноябрь 2022 10459 1 дақиқа
Кеча, 2 ноябрь куни Самарқанд вилояти Самарқанд туманида 4 эгизак дунёга келди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, Самарқанд вилояти перинатал марказига 29 октябрь куни Самарқанд тумани Хўжа Аҳрор Вали маҳалласида яшовчи ҳомиладор М.Тоҳирова олиб келинган.
Текширувлар натижасида ҳомиладор аёл тўрт эгизак кутаётгани аниқланган. Шифокорлар туғруқни жарроҳлик йўли билан амалга оширишга қарор қилган.
“2 ноябрь куни амалга оширилган жарроҳлик амалиётида икки ўғил ва икки қиз эгизак туғдириб олинди”, дейди Самарқанд вилояти перинатал маркази директори Лола Ҳамроева.
Шикофорнинг маълум қилишича, ҳозирда она ва болаларнинг умумий ҳолати қониқарли. Чақалоқлар марказнинг чақалоқлар бўлимида назоратда.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель