Самарқандда 37 ёшли аёлни Туркияга сотиб юбораётган шахс ушланди

Жамият

image

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 37 ёшли аёлни Туркияга 1000 долларга сотиб юборётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил апрель ойининг бошларида 28 ёшли А.Ҳ. таниши – 37 ёшли И.О.ни Туркия давлатига шаҳвоний мақсадларда юбориш ниятида алдов йўли унинг ишончига кирган. Шундан сўнг аёлга Туркия давлатидан яхши иш топиб беришини ва у ерга кетишида ҳам ёрдам беришини ваъда қилиб, унга тегишли фуқаролик паспортини қўлга киритиб, И.О.ни фуқаро С.га 1000 АҚШ доллар эвазига сотишга келишган.

А.Ҳ. жорий йилнинг 27 апрель куни соат 22:00 ларда Пастдарғом тумани Тинчлик маҳалласида жойлашган кафелардан бирида фуқаро С. билан савдолашиб, 1000 АҚШ доллардан 800 АҚШ долларни олаётган вақтида вилоят ИИБ ТЭҚКБ ва Пастдарғом тумани ИИБ ТЭҚКГ ходимлари томонидан  қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Ҳ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 1 қисми (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг