Самарқандда 20 ёшли йигит дўстини пичоқлаб ўлдирди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 20 ёшли йигит болаликдаги келишмовчилик сабабли дўстини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Каттақўрғон туманида яшовчи йигит Россияда ишлаб келгандан сўнг ҳеч қандай касб-ҳунар билан шуғулланмаган. Шу орада ҳамқишлоқ дўстидан болаликдаги зиддият туфайли қасд олишга қарор қилиб, уни ўлдириш ниятида бўлиб юрган.

Ҳодиса содир бўлган куни айбланувчи уйидан ёғоч ва ошхона пичоғини олиб, дўсти яшайдиган кўчага борган. Дўсти мазкур кўчадан ўтаётган пайтда орқадан ҳужум қилиб, унга ташланган. Қаттиқ зарбалар билан дўстини калтаклаган ва пичоқлаган. Олган тан жароҳатлари оқибатида йигит воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан айбланувчига жиноят иши қўзғатилиб, унинг иши судда кўриб чиқилган. Судланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг