Самарқандда 2 марта зўрланган қиз қидирилмоқда. Гумондорлардан бири вафот этган

Жамият

image

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида ўзининг зўрланганини айтиб ИИБга мурожаат қилган 17 ёшли қиз орадан бир ҳафта ўтиб, бедарак йўқолган. Уни зўрлашда айбланган фуқаролардан бири ўз уйида вафот этган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 2 январь куни 2004 йилда туғилган, вояга етмаган П.Э. Каттақўрғон туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда фуқаро И.С. ўзининг Matiz русумли автомобилида уни Каттақўрғон шаҳар “Чинобод” маҳалласи ҳудудига олиб бориб, зўрлик ишлатиб номусига текканини, шунингдек, фуқаро С.Р. ҳам “ВАЗ 2106” русумли автомобилида уни туман ҳудудида жойлашган “Сув омбори” ҳудудига олиб бориб, зўрлаб, жинсий алоқа қилганини айтиб, уларга нисбатан чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширувга киришилиб, воқеа жойи кўздан кечирилган, ишга алоқадор шахсларнинг кўрсатувлари олиниб, вояга етмаган П.Э. нинг танасида тан жароҳатларига аниқлик киритиш мақсадида судга оид тиббиёт экспертиза тайинланган.

Ишда тўпланган далилларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда жиноят иши юзасидан ҳудудий тегишлилиги бўйича Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, П.Э.нинг аризасида кўрсатилган фуқаро С.Р. 2021 йил 13 январь куни ўзининг Каттақўрғон туман “Саройқўрғон” маҳалласида жойлашган уйида вафот этгани аниқланган.

Фуқаро С.Р. нинг ўлим сабабларини аниқлаш юзасидан Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, 2021 йил 14 январь куни Каттақўрғон шаҳар прокуратурасига фуқаро С.С. ариза билан мурожаат қилиб, унда вояга етмаган фарзанди П.Э. 10 январь куни уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2334

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг