Самарқандда 181 қирот “ёқут”ни $250 000 га сотаётган шахс ушланди
3-саҳифа
−
09 Апрель 2022
12736Самарқандда 181 қирот “ёқут” тошларини 250 минг АҚШ долларига сотаётан шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси маълум қилди.
Божхоначилар ва ДХХ ходимларининг Самарқанд шаҳрида ўтказган тезкор тадбирида аввалдан кузатувга олинган шахс 181 қирот “ёқут” тошларини 250 минг АҚШ долларига сотаётан вақтида тўхтатиб қолинган. Экспертизадан сўнг, бу тошлар синтетик тош эканлиги маълум бўлган.
Бундан ташқари, Сурхондарёдаги “Айритом” чегара божхона постида эса 118 млн сўмлик қимматбаҳо ва сунъий тошларни яширинча олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинган.
Фарғона аэропортида 1 кг 120 гр оғирликдаги 239 дона тилла тақинчоқларни ноқонуний равишда олиб кириш учун самолётдаги йўловчиларга тарқатган шахснинг қилмиши фош бўлган.
LiveБарчаси
Шавкат Мирзиёев Саудияга етиб борди.
11 Ноябрь
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь