Самарқандда 16 нафар спортчи қамоққа олинди
3-саҳифа
−
19 Март 2022
34273Самарқанд шаҳрида Ички ишлар органлари ходимларининг хизмат фаолиятига қаршилик қилган 16 нафар спортчи қамоққа олинди. Улардан 72 килограмм протеин ва кучли таъсир этувчи дори воситалари ҳужжатлаштирилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий ҳафта шаҳар ҳудудида жойлашган 14 та йирик спорт мажмуасида тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилган. Унда 7 та спорт мажмуасида ёшларни спорт билан шуғиллантираётган мураббийларнинг сертификати бўлмагани, шуғулланувчиларнинг рўйхатга олиш тизими ташкил этилмагани, мураббий ва спортчиларнинг соғлиги ҳақида маълумотлар йўқлиги, санитария-гигиена талабларига жавоб бермаслиги, биринчи ёрдам ва тиббиёт бурчаги ҳам мавжуд эмаслиги аниқланган.
Шунингдек, 10 та спорт мажмуасида рухсатномасиз сотиб келинаётган 72 килограмм протеин ва кучли таъсир этувчи дори воситалари ҳужжатлаштириб олинган.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 16 нафар спортчи ИИО ходимларининг хизмат фаолиятига фаол қаршилик қилгани, шунингдек, криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётгани учун қонунда белгиланган тартибда қамоққа олинган.
“Спорт заллари ва клубларда аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар уларнинг фаолияти тўхтатилди ҳамда клуб эгалари билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, жиноят содир этмаслик тўғрисида расман огоҳлантирилди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси