Самарқандда 121 млн сўмлик арматураларнинг пулини бермай қочиб юрганлар ушланди
Жамият
−
19 Май 2021
4017Самарқанд вилоятида 121 млн 600 минг сўмлик 19 тонна темир арматураларнинг пулини бермай қочиб юрганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти ҳокимига 43 ёшли фуқаро З.М. ариза билан мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг март ойларида Самарқанд тумани “Ўрташиқ” маҳалласида жойлашган ўзига тегишли МЧЖ омборидан таниши 23 ёшли И.Ш. ва Х.М.лар 10 кун давомида пулларини бериш шарти билан 1 тоннаси 6 млн 400 минг сўмдан бўлган жами 121 млн 600 минг сўмлик 19 тонна темир арматураларини олиб кетиб, шу кунга қадар турли баҳоналарни важ қилиб пулларини бермасдан келаётганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, жиноят иши доирасида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари, тарафларнинг важлари ўрганилиб ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси