Самарқандда 50 минг долларга АҚШ визасини ваъда қилган фирибгар ушланди
3-саҳифа
−
30 Май
3785Самарқандда АҚШга кириш визасини олиб бериш эвазига фуқародан 50 минг доллар талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Аниқланишича, фуқаро И.С. маҳаллий фуқаро Ш.М.га ўзининг танишлари орқали АҚШ давлатига кириш визасини тайёрлаб беришини ва у ерда яхши иш ўринлари билан таъминлашини ваъда қилиб, бу хизмати эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.С. олдиндан келишилган 45 600 АҚШ доллари миқдоридаги пулни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан И.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Билдирилишича, тергов жараёнларида И.С.нинг бошқа фуқаролардан ҳам фирибгарлик йўли билан олган маблағлари бўйича аниқлик киритилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь