Самарқандда 10 киши коронавирусдан соғайди
Жамият
−
10 Май 2020
6481Самарқанд вилоятида навбатдаги 10 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб чиқди ва реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Тузалганларнинг барчаси Самарқандан вилоятидан (4 нафари Тойлоқ туманидан, 2 нафари Самарқанд шаҳри ва Оқдарё туманидан, Жомбой ва Пайариқ туманидан 1 нафардан) бўлиб, 9 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. 1 нафари эса Грузиядан Қозоғистон орқали юртимизга келган ва карантинга олинган, касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Уларнинг энг ёши каттаси 62 ёшда, ёши кичиги эса 4 ёшда.
Вилоятда шу пайтга қадар 70 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 80 нафарга етди.
Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1856 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача 2387 кишида коронавирус аниқланди. Бугунгача беморларнинг 10 нафари вафот этган.
LiveБарчаси