Самарқандда ҳокимлик ери учун 50 минг доллар ва Nexia-3 талаб қилганлар ушланди
Жамият
−
26 Май 2021
5957Самарқанд вилояти Оқдарё туманида ҳокимликнинг 1 гектар ери учун 50 минг доллар ва Nexia-3 талаб қилганлар қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги фермер хўжалиги раиси туман ҳокимлигида бош мутахассис лавозимида ишловчи қариндоши билан ўзаро келишган ҳолда, ўзи раҳбарлик қилаётган фермер хўжалигига қарашли суғориладиган 1 гектар ер майдонини ҳокимлик захирасига қайтариб, сўнгра уни иссиқхона ташкил қилмоқчи бўлган Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига ундан 50 минг АҚШ доллари ва Nexia-3 автомашинаси талаб қилади.
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимларининг вилоят прокуратураси ҳамда ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида ушбу шахслар сўралган пулни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь