Самарқандда ҳаракатланиб кетаётган “ЗИЛ” кўприкдан қулади 

3-саҳифа 16818
image

Самарқандда “ЗИЛ” русумли юк автомобили ҳаракатланиб кетаётганда кўприкдан тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмаит хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа бугун, 28 июль куни соат 11:40 лар атрофида Самарқанд шаҳрининг Бўстонсарой ва Рўдакий кўчалари кесишган чоррахада содир бўлган. 

Ҳаракатланиб келаётган “ЗИЛ” ҳайдовчиси М.Ч. руль бошқарувини йўқотиб, чорраҳадаги кўприкдан пастга тушиб кетган.

Ҳайдовчи тиббиёт бирлашмасига олиб борилиб, тез ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.

ИИБга кўра, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 518
Рейтинг: 3
t
×