Самарқандда “Ҳалол” стандарти бўйича илк меҳмонхона қурилиши бошланди
Жамият
−
23 Май 2019
2193Самарқандда барпо этиладиган меҳмонхона “Ҳалол” стандарти бўйича Ўзбекистондаги илк меҳмонхона бўлади.
Индонезиянинг Sahid Group компанияси Имом ал-Бухорий мажмуаси ҳудудида “SAG” компанияси билан ҳамкорликда меҳмонхона қурмоқда. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг маълум қилишича, ушбу меҳмонхона жаҳон “Ҳалол” стандарти бўйича Ўзбекистондаги илк меҳмонхонадир.
Биринчи босқичда 100 та хона барпо этилади. Кейинги 5 йил давомида хоналар сони 300 тага етказилади.
Sahid Group компанияси президенти Харияди Сукамдани ва компания бошқарувчи директори Виви Харлембанг меҳмонхонага тамал тоши қўйиш маросимидан сўнг Имом ал-Бухорий номидаги илмий тадқиқот маркази билан танишиб, буюк муҳаддис қабрини зиёрат қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь