Самарқанд вилоятига янги прокурор тайинланди
Жамият
−
15 Февраль 2022
9481Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Жаҳонгир Жўраевич Ҳотамов Самарқанд вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Жаҳонгир Ҳотамов 2020 йил сентябрдан бери Наманган вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
Жаҳонгир Ҳотамов 2016—2017 йилларда Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, 2017—2018 йилларда Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган.
2018 йил февралидан 2020 йил сентябрга қадар Хоразм вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган.
LiveБарчаси