Самарқанд ва Панжикентни боғловчи темир йўл қайси маблағ эвазига қурилиши маълум бўлди
Жамият
−
16 июл 2021 5738 1 дақиқа
Аввалроқ Тожикистоннинг Панжикент ва Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳарларини темир йўллар билан боғлаш имкониятлари кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар бергандик.
Эндиликда ушбу лойиҳа қайси маблағ эвазига амалга оширилиши маълум бўлди. Икки давлатни боғловчи Самарқанд–Панжикент темир йўли тожикистонлик ва ўзбекистонлик тадбиркорлар маблағи ҳисобига қурилади. Бу ҳақда Тожикистон Транспорт вазири Азиз Иброҳим журналистлар билан учрашувда айтиб ўтди.
Таъкидланишича, темир йўл қуриш масаласи Душанбе ва Тошкентда ўтказилган ҳукуматлараро комиссия йиғилишларида муҳокама қилинган.
Азиз Иброҳимнинг сўзларига кўра, лойиҳа қурилиши юклар ва йўловчилар қатновини оширади ва туризм ривожига ҳисса қўшади. Ҳозирда ишчи гуруҳ лойиҳани жорий қилиш бўйича иш олиб бормоқда.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр