Самарқанд ва Наманган шаҳарлари чегаралари ўзгартирилади
Жамият
−
03 Январь 2022
11282Самарқанд ва Наманган шаҳарлари “миллионлик шаҳарлар”га айлантирилади. Бу 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасида белгиланган.
Хусусан, Самарқанд ва Наманган шаҳарларини “миллионлик шаҳарлар”га айлантириш бўйича республика ишчи гуруҳлари ташкил этилади. Икки шаҳар чегараларини ўзгартириш масаласи халқ депутатлари маҳаллий кенгашларида кўриб чиқилади. Шунингдек, чегараларни ўзгартириш бўйича Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси қарорлари ишлаб чиқилади.
Бундан ташқари, Қашқадарё вилоятида урбанизация даражасини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Бунда:
12 та шаҳар, 117 та шаҳарча ва 1041 та қишлоқ аҳоли пунктларини инвентаризациядан ўтказиш;
2 та катта, 1 та ўрта ва 9 та шаҳар жойлашувларини таҳлил қилиш ва иқтисодий жиҳатдан бундай ҳолат қанчалик иқтисодий тараққиётга мувофиқлигини ўрганиш;
Қарши шаҳри атрофидаги аҳолиси 5 500 кишидан ортиқ бўлган қишлоқ аҳоли пунктлари (Қозикент, Узуннаво, Тўқманғит) урбанизация жараёнларини янада жадаллаштириш ва уларни Қарши шаҳрига қўшиш мувофиқлигини ўрганиш;
Китоб шаҳри атрофидаги аҳолиси 4200 дан зиёд бўлган қишлоқ аҳоли пунктларида (Минглар, Гулгунпўшт, Жарқўрғон) урбанизация жараёнларини янада жадаллаштириш ва уларга шаҳар мақомини бериш бўйича ишлар олиб бориш;
агломерация ва ички миграция жараёнларини ҳисобга олган ҳолда аҳолиси 1,43 млндан зиёд бўлган шаҳар аҳоли пунктларининг ихчамлигини ва қулай жойлашувини таъминлаш бўйича ишлар олиб бориш.
LiveБарчаси