Самарқанд суди Сурхондарёнинг собиқ ҳокимини оқлади

Жамият 6997
image

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди кассация инстанцияси жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти судининг 2014 йил 18 августдаги ҳукмининг Н.Чориев, В.Азизов, Р.Раҳмонов, Ф.Қурбонов, А.Пардаевга оид қисмини бекор қилиш юзасидан Сурхондарё вилоят прокурори томонидан кассация тартибидаги протести ҳамда В.Азизовнинг кассация тартибида шикоятига асосан жиноят ишини кўриб чиқди. Бу ҳақда Zarnews хабар бермоқда.  

Кассация инстанцияси ажримига асосан жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти судининг 2014 йил 18 августдаги ҳукмининг  Н.Чориев, В.Азизов, Р.Раҳмонов, Ф.Қурбонов, А.Пардаевга оид қисми бекор қилинди.

Ушбу фуқаролар реабилитация қилиниши (оқланиши) муносабати билан уларга етказилган мулкий, маънавий ва бошқа зиённи қоплаш оқибатларини Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган тартибда даъво билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

Кассация тартибида келтирилган протест ва шикоят қаноатлантирилди.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 213
Рейтинг: 2.9
t
×