Самарқанд шаҳрига кириш вақтинча тўхтатилади
Жамият
−
04 Ноябрь 2022 16545 1 дақиқа
10 ва 11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, шаҳар Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити муносабати билан ёпилади.
ИИБга кўра, вилоят ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари учун айланма ҳаракат ташкил этилган. Шунингдек, махсус флаерлар ишлаб чиқилган.
Ҳайдовчилар флаердаги QR код орқали йўлларда ҳаракатланиши учун рухсат этилган айланма йўллардан мобил илова орқали ҳам кўришлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд халқаро аэропорти ҳам Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити муносабати билан ёпилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь