Самарқанд-Санкт-Петербург йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади

Жамият 1393
image

Мамлакатнинг турли ҳудудларидан Россияга бораётган йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида “Самарқанд-Тошкент-Санкт-Петербург” йўналишида мунтазам халқаро автобус қатновлари йўлга қўйилади.

Мазкур йўналишда илк қатнов жорий йилнинг 25 февраль кунидан бошланади. Қатновлар шу кундан бошлаб кунора амалга оширилади. Йўналишда Ўзбекистон томонидан Uzautotrans service МЧЖ ва Россиянинг “ТТК ГЛОБУС” МЧЖ йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Қатнов Самарқанд автовокзалидан соат 09:00 да бошланади ва “Тошкент” автовокзалидан автобус 15:00 да жўнайди. Қатнов масофаси 4436 км.ни ташкил этади. Йўловчилар Санкт-Петербург марказий автовокзалига элтиб қўйилади.

Мазкур йўналиш бўйлаб чипта нархи Самарқанддан 840 000 сўм, Тошкентдан эса 800 000 сўмни ташкил этади.

Шунингдек, жорий йилнинг 15 февраль кунидан эътиборан Тошкент-Омск йўналишида ҳам мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилади. Мазкур йўналиш бўйича чипта нархи 450 000 сўм этиб белгиланган. 
 
Бугунги кунда Россияга Тошкент - Нижний Новгород, Тошкент - Қозон, Тошкент - Москва йўналишларида мунтазам автобус қатновлари ҳам амалга оширилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 20
Рейтинг: 3.1
t
×